АҚШ ИШИДга нисбатан кураш тактикасини ўзгартиради ҳамда унинг нефть ўчоқларига зарба беради, деб хабар бермоқда Пентагон раҳбари Эштон Картер маълумотига асосланиб, РИА “Новости”.

“Биз ўз иштирокимиз йўналишини ўзгартиришга тайёрмиз. Биз ўз тактикамизни ўзгартирдик”, — деди Картер.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ нефть саноатида банд бўлган тинч аҳоли вакилларига ҳужум қилмайди. Париж воқеаларидан сўнг, АҚШ юқоридаги ўзгаришларни қабул қилди ва террорчиларнинг манбаси бўлмиш нефть ўчоқларига зарба беради.