Пентагон вакили полковник Стив Уоррен Сурияда АҚШ ва Россия ҳарбийлари ўртасида алоқа каналлари ҳар куни текширилаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Биз бу линияни ҳар куни текширамиз, бироқ мен буни суҳбатлашиш дея олмайман. Биз руслар билан ҳар куни гаплашамиз, бироқ бу шунчаки алоқани текшириш”, деб айтди Уоррен.

Аввалроқ Пентагонда россиялик ва америкалик экипажлар Сурия ҳаво ҳудудида “машғулот” ўтказишганини айтмаслик зарурлиги, чунки бу бор-йўғи “алоқани текшириш” бўлгани айтилганди.