Қаршилик эркак ўзи ижара турган уй эгасининг пулларини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди мазкур ишни кўриб чиқиб, айбланувчи Фурқат Хўжаёровни 3 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Айтилишича, у Д. Холиқовага тегишли уйда ижарада туриб келган. Бир куни Хўжаёров уй бекаси қаерда пул яшираётганини кўриб, ўғирлик содир этишга қарор қилган.

Тунги вақтда у сандиқдан 1.22 млн сўм пулни ўғирлаб, Самарқандга қочиб кетган. Бир неча кун у ерда туриб, сўнг Қаршига қайтиб келган. Аммо у тезда қўлга олинган.