Қозоғистонлик депутат Жаҳон банкидан олинган 40 млн доллар қарз учун уялмоқда

Иқтисодиёт 19 Ноябрь 2015 4894

18 ноябрь куни Қозоғистон мажилисменлари уч йиллик бюджет лойиҳасини бир неча кунлик музокаралардан сўнг маъқуллади. КТК телеканалининг маълум қилишича, айрим депутатлар ўз эътирозларини ҳам билдириб ўтишди.

Бюджетда доллар курси 300 танга қилиб белгиланди. Кўплаб харажатлар қисқартирилди. Таъкидланишича, фақат ижтимоий таъминот харажатларига тегилмаган.
Айни пайтда, депутатлардан бири ҳукуматнинг қарзлари ўсиб бораётганлигидан норозилигини билдирди. Жумладан, ўтган ҳафта Вазирлар Маҳкамаси Жаҳон банкидан 40 млн доллар қарз олгани эътирозларга сабаб бўлди.

“Биз бу қонун лойиҳасини қабул қилганимиздан уятдаман. Дўстлар, қаерга келиб қолдик? Биз ҳатто одам ўзини боқиши учун белкурак бера олмаяпмиз”, - деди Владислав Косарев.

Кўпроқ янгиликлар