Россия авиацияси ИШИДнинг Суриядаги марраларига кенг кўламли авиазарбалар берди

Жаҳон 19 Ноябрь 2015 4271

Россия Бош штабининг бош тезкор бошқармаси бошлиғи генерал-полковник Андрей Картаполовнинг маълум қилишича, Россия авиацияси Суриядаги Ракка, Дайр аз Заур, Ҳалаб ва Идлиб вилоятларидаги ИШИД террорчилик ташкилоти марраларига иккинчи оммавий зарбалар уюштирди. Бу ҳақида РИА “Новости” хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Москва вақти билан 5.00 дан 5.50 га қадар Ту-22М3 бомбардимончи самолёти Ракка ва Дайр аз Заур вилоятларидаги ИШИД объектларига авиазарба берган. Авиазарбалар террорчиларнинг қурол-аслаҳа ва ўқ-дорилар сақланадиган омборхоналари, техникалари, жангариларни тайёрлаш лагерлари, шунингдек, портловчи қурилмалар тайёрлайдиган устахоналарига берилган.

“Москва вақти билан 9.00 дан 9.10 га қадар Россия ҳудудидан Ҳалаб ва Идлиб вилоятларидаги ИШИД объектларига Ту-160 ракета ташувчисидан 12 та қанотли ракета учирилди”, — деб қўшимча қилди генерал. Натижада жангариларнинг учта қўмондонлик пункти, иккита қурол-яроғ ва ўқ-дори сақланадиган омбори, дала қароргоҳлари йўқ қилинган.

Шундан сўнг, Картаполовнинг маълум қилишича, айнан шу вилоятлардаги террорчиларнинг олти маррасига Ту-22М3 бомбардимончиси авиазарбалар уюштирган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар