Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашига халқаро аксилтеррор коалицияси бўйича резолюция лойиҳасини яна бир бор киритди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркиннинг сўзларига қараганда, бу янгиланган лойиҳа бўлиб, унда ҳарбий ҳаракатлар кетаётган давлат ҳукумати билан амалиётларни мувофиқлаштириб бориш кўзда тутилган.

Шунингдек, ҳужжатда ИШИДга қарши кураш чораларини жадаллаштириш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.