Россия ҳукуматида Мисрдаги теракт ижрочилари ҳақида маълумот йўқ

Жаҳон 19 Ноябрь 2015 1943

Россияда Миср осмонида ҳалокатга учраган А321 самолётидаги терактнинг конкрет ижрочилари борасида маълумот йўқ. Бу ҳақда мамлакат ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова баёнот берди.

“Бизда конкрет ижрочилар ҳақида ахборот йўқ, шу билан боғлиқ равишда хорижлик ҳамкорларимизга маълумотлар тақдим этиш борасида сўров йўлладик”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.

Захарованинг сўзларига қараганда, айни пайтда ҳатто ташкилотчилар ҳақида ҳам маълумот тўпланмаган, аммо ҳалокат халқаро террорчилик билан боғлиқлиги ҳеч кимда шубҳа уйғотмаяпти.

Кўпроқ янгиликлар