Россия Футбол Иттифоқи президенти Виталий Мутконинг айтишича, яқин вақт ичида Россия терма жамоаси сафига Россия фуқаролиги берилиши орқали хориждан футболчи жалб қилинади

"Евро-2016 турнири бошлангунича биронта хорижлик футболчини россияликка айлантиришга улгурамиз. Бу терма жамоанинг режаларига киритилган. Бунга имконият ҳам бор.

У аниқ бир футболчи номини айтмаган.

"Масалан, Роман Еременко Финляндия учун эмас, Россия учун ўйнай бошлаши мумкин. Черишев эса Россия футболи маҳсулоти бўлмасада, терма жамоага жалб қилинган", - дейди Мутко.

Маълумот учун, 1 йил олдин бразилиялик бир қатор футболчилар, хусусан Вандерсон, Жоазиньо (иккиси ҳам "Краснодар" вакили) ҳамда Гильерме ("Локомотив" дарвозабони) Россия фуқаролигини олиш учун ҳаракат бошлагани ҳақида хабарлар берилганди.

Евро-2016 турнири кейинги йилнинг 10 июнидан 10 июлигача бўлган муддатда, Франция яшил майдонларида ўтказилиши белгиланган. Турнир учун қуръа ташлаш маросими 2016 йилнинг 12 февралида, Париж шаҳрида бўлиб ўтади.