Россия ва Франция бош штаби раҳбарлари Валерий Герасимов ва Пьер де Вилье телефон орқали ИШИД террорчилик ташкилотига қарши кураш масалаларини муҳокама этишди, деб хабар бермоқда РИА “Новости”.

Маълум бўлишича, Сурияда Россия ва Франция қўшинларининг мувофиқлаштирувчи ҳаракатлари юзасидан бўлиб ўтган суҳбат бир соат давом этган.

Бош штаб раҳбарлари, шунингдек, мамлакатдаги мавжуд вазият ва террорчиларга қарши биргаликда ҳаракат олиб бориш юзасидан ҳам фикр алмашишган.