Россия ва Хитой Су-35 етказиб бериш бўйича шартнома имзолади

Жаҳон 19 Ноябрь 2015 2801

Россия ва Хитой 24 дона кўп функцияли Су-35 қирувчиларини етказиб бериш бўйича йирик авиацион шартнома имзолади. Шартнома қиймати 2 млрд долларга баҳоланмоқда, деб хабар беради “Коммерсант” нашри.

Шартнома тузилгани ҳақидаги ахборот “Ростех” давлат корпорацияси бош директори Сергей Чемезов томонидан тасдиқланди.

“Хитойга Су-35 етказмалари борасида узоқ давом этган музокаралар якунига етди, биз шартнома имзоладик”, - унинг сўзларини келтиради газета.
Ҳар бир қирувчининг нархи ўртача 83 млн долларга тўғри келмоқда.

Кўпроқ янгиликлар