Роузи Шароповани ижтимоий тармоқдаги машҳурлик бўйича ортда қолдирди

Спорт 19 Ноябрь 2015 3318

Аралаш қоидалар бўйича жангларда иштирок этувчи Ронда Роузи ўз фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олгач, унинг ижтимоий тармоқдаги мухлислари кескин миқдорда ошиб кетди ва у интернетдаги машҳур спортчи қизлар рўйхатидаги етакчиликни россиялик теннисчи Мария Шароповани ортда қолдирди.

Independent нашри маълумотига кўра, 27 ёшли спортчининг фейсбукдаги саҳифасига аъзо бўлган, твиттер ҳамда инстаграмда фоллоу қилган фойдаланувчилар сони 18 158 531 нафарга етган. Айни вақтда 28 ёшли россиялик теннисчида бу борадаги кўрсаткич 18 074 264 бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Австралиянинг Мельбурн шаҳрида аралаш қоидалар бўйича UFC 193 турнири доирасидаги марказий жангда енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ронда Роузи даъвогар Холли Холмга қарши рингга кўтарилди ва нокаутга учраб мағлуб бўлди.
Роузи бу нокаутдан сўнг касалхонага ётқизилган.

Кўпроқ янгиликлар