Самарқандда 250 минг сўм пора олган маҳалла раиси 6 йилга қамалди

Жамият 19 Ноябрь 2015 2581

Самарқандда 250 минг сўм пора олган маҳалла раиси 6 йилга қамалди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Собир Адилов Самарқанд шаҳридаги Шукрона маҳалласига раислик қилиб келган. Шу маҳаллада яшовчи Есения исмли қиз фарзанд кўрганида, унинг онаси Наталья болага нафақа тайинлатиш мақсадида раисга мурожаат қилган. Адилов ундан 250 минг сўм пул сўраган.

Дастлаб Наталья унга 50 минг сўм бериб, шу билан “қутулмоқчи” бўлган. Лекин раис қолган пулни ҳам талаб қилаверганидан сўнг аёл тегишли ташкилотларга мурожаат этишга мажбур бўлган.

Адилов жиноят устида қўлга олинган.
Суд қарори билан собиқ раис 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиб, 2 йил муддатга масъул мансабдорлик лавозимлари билан боғлиқ ишларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Кўпроқ янгиликлар