Санъаткорларнинг “ставкаси” қанча?

Маданият 19 Ноябрь 2015 30738

“Даракчи” газетаси таниқли қўшиқчи ва бошловчиларнинг тўйдаги хизматлари тантана эгаларига неча пулга тушиши ҳақида материал эълон қилди. Унда кўплаб санъаткорларнинг хизмат ҳақлари “шартли бирликлар”да кўрсатилди. Бундай ўзига хос тадқиқот натижалари ҳам нашрнинг сайтидаги овоз бериш, ҳам нашр ходимлари ўтказган суриштирув натижаларига кўра эълон қилинди.

Маълум бўлишича, санъаткорлар орасида биринчи ўринда Озодбек Назарбеков турибди. Унинг “бирров” тўйда кўриниши 1.2-1.5, “навбатчи”лиги эса 7-10 “шартли бирлик” билан баҳоланган. Иккинчи ва учинчи поғоналарни банд қилган Жаҳонгир Отажонов ва Насиба Абдуллаеваларнинг бу кўрсаткичлари эса, мувофиқ равишда, 2-2.5, 1.5 ва 4-5, 3.5-4 қилиб белгиланди.

Шунингдек, қўшиқчилар Ботир Қодиров ва Сардор Мамадалиевларнинг “ставкалари” анча баландлиги материалдан маълум бўлди.

Бошловчилар ичида эса кучли учликни Дилноза Кубаева (1), Дилдора Рустамова (0.4) ва Даврон Кабуловлар (0.4) эгалладилар.

Шунингдек, тўйлардаги навбатчиликларни ҳозир асосан 3 ёки 4 нафар йигит-қизлардан иборат гуруҳлар олиб бораётгани ва уларнинг белгиланган қийматлари ҳамёнбоплиги айтилди. Кўпинча таниқли хонандалардан кўра ёшлардан иборат янги гуруҳларга мурожаат қилиш тўй эгаларига осонроқ бўлмоқда.

Гуруҳлар ичида энг “қиммати” “Санъат” гуруҳи бўлиб, унинг рейтинги 1.5 “шартли бирлик”ка баҳоланди. Кейинги “совринли” ўринларни “Шарқ” (1.2) ва “Караван” (1) гуруҳлари забт этди.

Санъаткорларнинг “ставкаси” ҳақидаги тўлиқ маълумотларни қуйидаги рўйхатдан билиб олишингиз мумкин бўлади:

Озодбек Назарбеков

Бирров: 1,2—1,5 «шартли бирлик»
Навбатчи: 7—10 «шартли бирлик»

Жаҳонгир Отажонов

Бирров: 2—2,5 «шартли бирлик»
Навбатчи: 4—5 «шартли бирлик»

Насиба Абдуллаева

Бирров: 1,5 «шартли бирлик»
Навбатчи: 3,5—4 «шартли бирлик»

Шаҳзода

Бирров: 1 «шартли бирлик»

Райҳон

Бирров: 0,7—0,8 «шартли бирлик»

Ботир Қодиров

Бирров: 0,6 «шартли бирлик»
Навбатчи: 3—5 «шартли бирлик»

Сардор Мамадалиев

Бирров: 0,5—0,8 «шартли бирлик»
Навбатчи: 1,5—2 «шартли бирлик»

Улуғбек Раҳматуллаев

Бирров: 0,5—0,6 «шартли бирлик»

Мавлуда Асалхўжаева

Бирров: 0,6 «шартли бирлик»

Муниса Ризаева

Бирров: 0,7 «шартли бирлик»

Баҳром Назаров

Бирров: 0,3 «шартли бирлик»
Навбатчи: 1—3 «шартли бирлик»

Манзура

Бирров: 0,4 «шартли бирлик»

Шоҳруҳхон

Бирров: 0,4 «шартли бирлик»

Жасур Умиров

Бирров: 0,4 «шартли бирлик»

Зиёда

Бирров: 0,45—0,5 «шартли бирлик»

Авазбек Олимов

Бирров: 0,1—0,2 «шартли бирлик»

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар