Санчес "Арсенал" билан 5 йиллик шартнома тузиб, жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади

Спорт 19 Ноябрь 2015 1359

"Арсенал" жамоаси чилилик ярим ҳимоячи Алексис Санчес билан шартномани узайтириш хусусида келишувга эришди.

Daily Mail нашри хабарига кўра, чилилик футболчи лондонликлар жамоаси раҳбарияти билан янги 5 йиллик шартнома тузади ва ҳафтасига 155 минг минг фунт маош ола бошлайди (шу вақтгача унинг маоши ҳафтасига 130 минг фунт эди).

Шу тариқа, Санчес "Арсенал"нинг энг кўп маош тўланувчи футболчисига айланади. Бунгача "канонирлар"нинг бошқа 2 етакчиси Месут Озил ва Тео Уолкотт ҳафтасига 140 минг фунтдан олиш орқали жамоадан энг юқори миқдорда маош олувчи футболчилари сифатида қайд этилишганди.

Санчеснинг амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар тузилганди.

Маълумот учун, Санчес АПЛнинг жорий мавсумида 12та ўйинда қатнашиб, 6та гол ва битта голли пас муаллифига айланган.

Кўпроқ янгиликлар