Сараево яқинида 2 нафар босниялик аскар отиб кетилди

Жаҳон 19 Ноябрь 2015 1168

Автомат билан қуролланган шахс ҳужуми натижасида Босния ва Герцоговина армиясининг 2 нафар аскари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс нашри хабар тарқатган.

Қурбонга айланган аскарлар бу вақтда Сараево шаҳри яқинидаги ҳудудда жойлашган ўйин клубида бўлишган.

Жиноятчи шу ердаги автобус бекатида ўт очган ва унинг ўқлари туфайли автобус ҳайдовчиси ҳамда 2 йўловчи жароҳатланган.

Полиция матбуот хизмати вакили Ирфан Нефичнинг маълум қилишича, айни вақтда бу шахс озодликда қолмоқда.

Кўпроқ янгиликлар