Сурия ташқи ишлар вазири кейинги ҳафтада Россияга ташриф буюради

Жаҳон 19 Ноябрь 2015 1711

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богдановнинг айтишича, Сурия ташқи ишлар вазири Волид Муаллим кейинги ҳафтада Россияга ташриф буюради ва ўзининг россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан террорчилик билан курашиш ва Суриядаги сиёсий жараённи муҳокама қилади. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

“Ҳозир биз Сурия томонидан тасдиқни кутмоқдамиз, кейинги ҳафтада икки вазир ўртасида сермаҳсул ва мулоҳазали маслаҳатлар бўлади, деб умид қиламиз”, деб айтди Богданов.

Богдановнинг айтишича, учрашув давомида Россия ва Суриянинг умумий ишидаги икки асосий йўналиш – террорчиликка қарши кураш ва 2012 йил 30 июндаги Женева коммюникеси ва Вена келишувлари бўйича сиёсий жараённи илгари суриш натижалари ва истиқболлари муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил октябрда Сурия президенти Башар Асад Россияга ишчи ташриф билан келган эди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36238 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42801 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5719 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17407 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 6082 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 2091 Жамият
Кўпроқ янгиликлар