Таиланднинг Кампучия билан чегараси яқинида ўғирланган Испания паспортига эга 27 ёшли Россия фуқароси ИШИДга алоқадорликда гумон қилиниб, қўлга олинди. Бу ҳақда Bangkok Post хабар берган.

Маҳаллий полиция маълумотига кўра, унинг ёнидан шу йилнинг июнь ойида йўқолга, испаниялик савдогарга тегишли паспорт топилган. Терговда аниқланишича, қўлга олинувчининг исми Айрат Хабирьянов бўлиб, у Россия фуқаролигига эга ҳисобланади.

Хабирьяновнинг тан олишича, у Таиландни паспорт визаси тугаётгани учун тарк этаётган бўлган. Бундай қонунбузарлик учун Таиланд қонунчилигига кўра, 570 долларлик жарима қўлланади ва жиноятчи мамлакатдан чиқариб юборилади.

Маълум бўлишича, Хабирьянов испанияликнинг паспортини 10 минг доллар эвазига малайзияликлардан иборат жиноий гуруҳдан сотиб олган. Айни вақтда унинг ИШИД билан алоқадорлиги бўйича гумонлар текширилмоқда. Унинг ўзи бундай гумонларни буткул рад этмоқда.