Россия алоқа вазири Николай Никифоров ўзининг твиттерида хабарлар билан бир зумда алмашиш тизими Telegram террорчилик ташкилотларига тегишли 12 тилдаги 78 та канални тўсиб қўйганини маълум қилди.

Telegram раҳбарияти, шунингдек, “Шикоят қилиш” функциясини киритганини маълум қилди. Бу функция фойдаланувчиларга оммавий равишда кўрсатишга йўл қўйиб бўлмайдиган контент ҳақида хабар бериш имкониятини беради.