Тожикистон ташқи қарзининг умумий ҳажми жорий йилнинг октябридан 2,05 млрд доллардан бироз кўпроқни ҳамда йил бошига нисбатан 50 млн долларга қамроқни ташкил қилди. 2015 йилнинг бошида бу қарз 2,1 млрд долларни ташкил қилган эди. 

Тожикистон молия вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакат ташқи қарзи структурасида 1,8 млрд доллар бевосита давлат қарзига тўғри келади, у ҳукуматнинг хизматларни бажаришини таъминлайди.

Давлат томонидан кафолатланган ташқи қарз 21,7 млн долларни ташкил қилади.
Яна 31,5 млн долларлик қарз ҳукумат томонидан кафолатланмаган давлат корхоналари қарзидан иборат.

Тожикистон Миллий банкининг Халқаро валюта жамғармаси олдидаги қарзи 139,5 млн долларни, Миллий банк томонидан жалб қилинган хитой кредити 12 млн долларни, Ислом тараққиёт банки кредити эса 5,54 млн долларни ташкил қилади.