АҚШ ва Европа давлатларининг фикрича, Россия ҳамда Эрон ўртасидаги иттифоқнинг тугатилиши Суриядаги ихтилофга якун ясайди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ёзмоқда.

Айтилишича, АҚШ ва ЕИ бу иттифоқдан норози, негаки у Суриянинг амалдаги президенти Башар Асаднинг мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган. Улар Россия президенти Владимир Путинни Асад билан алоқаларни узишга кўндирмоқчи бўлмоқда. Бу қадам, дипломатларнинг уқтиришича, ИШИДга қарши ҳаракатларда барча томонларнинг бирлашиб ҳаракат қилишини таъминлайди.

Айни пайтда, бунга Эрон тўсиқ бўлиши мумкин, негаки айнан у Кремлни Асад билан иттифоқчиликка чақирмоқда. Агарда Россия ва Эрон ўртасидаги иттифоқ сақланиб қолса, бу Сурия ихтилофи масаласида халқаро муросага эришилишига тўсиқ бўлади, деб ёзади нашр колумнисти.