13 ноябрь куни кечаси Хитой шарқидаги Чжецзян вилоятида юз берган ер ўпирилиши ҳодисаси туфайли ҳалок бўлганлар сони 38 нафарга етди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар тарқатган.

Охирги маълумотларда 33 киши ҳалок бўлгани ва 5 киши бедарак кетган деб ҳисобланаётгани айтилганди.

Ушбу ер ўпирилиши ҳодисаси Лишуй округидаги Лидонг қишлоғида содир бўлган. Тупроқ остида 27та уй қолиб кетган. Қутқарувчилар хароба остидан фақат бир кишини тирик ҳолда чиқариб олишга муваффақ бўлишган. Қутқарув ишларига 2300дан ортиқ ходим ва 80та техник восита жалб қилинган. Қишлоқнинг 300 нафардан ортиқ аҳолиси хавфсиз ҳудудга кўчирилган.