Антимонопол орган: Қирғизистондаги деярли барча мактабларда пул йиғилади

Жаҳон 20 Ноябрь 2015 2177

Қирғизистондаги қарийб барча мактабларда пул маблағлари йиғилади. Бу ҳақда ўқувчиларнинг ота-оналаридан пул маблағлари олиниши муҳокама қилинган давра суҳбатида сўз борди.

Монополияга қарши назорат давлат агентлиги вакилининг сўзларига кўра, тозалаш, таъмирлаш, дарсликлар сотиб олиш, дераза пардалари, мебель, компьютер, интернет, ишчи дафтарлари, экскурсия, кино, шунингдек, ўқитувчи, синф раҳбарлари учун совғалар ва бошқалар учун пул маблағлари йиғилади.

“Табиийки, мазкур йиғимларнинг қонунийлиги борасидаги савол туғилади. Қирғизистон қонунчилигида ўрта мактаблар маъмуриятларига мактаб эҳтиёжлари учун ўқувчиларнинг ота-оналарининг пул маблағларидан фойдаланишни тақиқламайди. Бироқ ота-оналар тўловларни кўнгилли равишда амалга оширишлари лозим. Бунда кўпчилик ҳолатларда йиғимлар мажбурий тарзда уюштирилмоқда”, - деди антимонополчи.

Маҳкама директори Болсунбек Казаковнинг қайд этишича, ўқув йили бошланиши билан ота-оналардан шу мазмунда кўплаб саволлар келиб туша бошлайди. “Биз – барча ота-оналарда мактаб фонди бўйича кўплаб саволлар бор: улар қандай қилиб пул маблағларини йиғади ва қаерга, қандай сарфлашади”, - деган саволни ўртага ташлади у.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53747 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69324 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36487 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20997 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61409 Жамият
«Раҳбарларимиз ишончини оқлаб ишлашда давом этаман». Фарғоналик мудира барчасини рад этди
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 1047 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 688 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 502 Жамият
Кўпроқ янгиликлар