АҚШ президентлигига номзод қочқинларни итларга тенглаштирди

Жаҳон 20 Ноябрь 2015 7638

Республикачилардан АҚШ президентлигига номзодлардан бири Бен Карсон уруш ва зўравонликдан қочаётган суриялик муҳожирларни итларга тенглаштирди, деб ёзади Politico нашри.

Алабаманинг шаҳарларидан бирида ўтаётган сайловолда кампанияси чоғида у АҚШга одамлар ҳақида ғамхўрлик қилувчи ақлли етакчилар кераклигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, у хавфсизлик ва гуманитар масалалар ўртасида мувозанат сақлаш заруратига урғу берди.

“Айтайлик, туманингизда қутурган ит югуриб юрибди, сиз бу итни яхши деб ҳисобламайсиз ва болаларингизни ундан узоқ тутасиз”, - деди сиёсатчи.
Сўзида давом этаркан, Карсон қочқинларни махсус сканерларда текшириш “болаларингизни ҳимоя қилиш билан баробар” эканлигини таъкидлади.
“Шу тариқа, бизга қутурган ит кимлигини кўрсатиб берадиган сканерлар керак бўлади”, - хулоса қилди сиёсатчи.

Кўпроқ янгиликлар