"Арсенал" жамоасининг 4 нафар футболчиси Жек Уилшер, Эктор Бельерин, Кэлум Чемберс ҳамда Пер Мертезакер жамоанинг ёш мухлислари билан учрашишди.

Бу болалар эса футболчиларга одатий саволларни беришдан йироқ бўлишиб, футболчиларни мураккаброқ саволлар билан қийнашган.

"Болаликдаги кумирингиз ким?", "Энг яхши кўрган финтингиз қайсиси?", "Қайси гол сиз учун энг яхшиси?", "Омадга эришишингиз сири нимада?" каби стандарт саволларни кутган футболчилар доғда қолишган. Бу жараён акс этган видео "Арсенал" жамоасининг YouTube порталидаги каналида жойлаштирилган.

Видеода болаларнинг саволлари футболчиларни жуда ноқулай аҳволда қолдиргани, фақатгина Мертезакер баъзи саволларга тўғри жавоб бергани, қолган футболчилар эса уялиб қолишганини кўриш мумкин.

Улар "Уэльсча гол деб қандай голга айтилади?", "Арсенал" жамоасига қайси йилда асос солинган?", "Намибиянинг пойтахти қайси шаҳар?" каби оддий саволларга ҳам жавоб топа олишмаган.