"Арсенал" мухлислари Мессини жамоага таклиф қилиш учун пул йиғишмоқчи

Спорт 20 Ноябрь 2015 3073

Лондоннинг "Арсенал" жамоаси мухлислари "Барселона"нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси учун тўлаш мақсадида пул тўплашга киришишди. Бу ҳақда Еurosport.ru нашри "канонирлар" мухлисларидан бирига асосланиб, хабар тарқатган

Бироз олдинроқ, Месси "Арсенал"га жамоадан ҳафтасига 600 минг фунт маош олиш шарти эвазига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Мухлис Мэтт Кларк ўз твиттерида "Арсенал"нинг ўзидан бошқа яна 599 999 нафар мухлиси ҳафтасига 1 фунтдан йиғиши орқали Мессининг маоши тўланиши таклифи билан чиққан.

Қайд этиш керакки, Месси Испаниядаги солиқлар билан боғлиқ муаммоси туфайли АПЛга йўл олиши мумкин.

Айни вақтда Месси йилига 14 млн фунт ишлаб топмоқда. "Барселона" билан шартномага кўра, унинг бошқа жамоага ўтиши эвазига 175 млн фунт устама маблағи талаб қилинади. Унинг каталонлар билан шартномаси 2018 йилгача тузилган.

Шу йилнинг октябрида Испания прокурори Мессига 22 ойлик қамоқ жазоси тайинлашни таклиф қилганди. Футболчи 4 млн евро миқдоридаги солиқни яширишда айбланган.

Месси "Барселона" сафида 2003 йилда илк учрашувни ўтказган. У жамоа билан шу вақтгача 25та соврин ютган. Шундан 7таси Ла лига чемпионлиги, 4таси ЕЧЛ Кубоги ҳисобланади. У тўрт марта йилнинг энг яхши футболчиси сифатида "Олтин тўп" билан тақдирланган.

28 ёшли бу ҳужумчи Аргентина терма жамоаси сафида 105та ўйин ўтказган ва 49та гол урган. У терма жамоа билан 2014 йилги ЖЧда кумуш медални қўлга киритганди. Месси 2008 йилда терма жамоа билан Пекин олимпиадасида зафар қучган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17460 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22493 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11418 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12305 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40736 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53001 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47770 Lifestyle
Янги Android O тизимидан нималар кутиш мумкин?
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 669 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар