Ироқ пойтахи Бағдод шаҳрида навбатдаги терактлар юз бериши натижасида 9 киши бу дунёни тарк этди.

Рейтер нашри хабарига кўра, шаҳардаги шиалар масжидида портлашлар содир этилган. Маълум қилинишича, жангарилар Юсифи туманидаги масжидда, жума ибодати вақтида бомба портлаган ҳамда 2 киши ҳалок бўлиб, 9 киши жароҳатланган.

Шунингдек, худкуш-террорчининг ҳужуми туфайли шаҳарнинг бошқа нуқтасида 7 киши ҳалок бўлган ва 28 киши жароҳатланган.

Ҳозирча бу терактлар учун жавобгарликни ҳеч қайси ташкилот ўз зиммасига олмаган.

Қайд этиш керакки, Ироқнинг шимоли ва ғарбида назоратни ўз қўлига олган ИШИД кейинги бир неча йилларда мамлакатнинг турли шаҳарларида терактлар содир этиш билан шуғулланиб келмоқда.