BMW янги ихчам седаннинг намунасини кўрсатди

Технология 20 Ноябрь 2015 3056

BMW компанияси янги ихчам седаннинг концептуал намунасини расман тақдим этди. World Car Fans нашрининг таъкидлашича, янги машина 1-Series оиласининг янги вакили қанақа бўлиши ҳақида тасаввур ҳосил қилади. Прототип Гуанчжоудаги автосалонда намойиш этилди.

Прототипнинг габарити ҳақида ҳам, куч қурилмаси ҳақида ҳам маълумот келтирилмади. Фақатгина у 20 дюймли ғилдирак дисклари ва ҳам олдиндан, ҳам орқадан ёруғлик диодли оптика билан таъминлангани аниқлаштирилди.
1-Series’нинг амалдаги авлодидан 5 эшикли хэтчбекнинг габарит узунлиги 4 329 мм ни, кенглиги 1 765 мм ни, баландлиги эса 1 440 мм ни ташкил қилади. Унинг ғилдирак базаси 2 690 мм га тенг.

Concept Compact Sedan интерьерида лакланмаган ёғоч, тери ва алюминийдан фойдаланилди. Прототип проекцион дисплей, 8.8 дюймли мультимедиа тизими экрани ҳамда иккинчи қатордаги икки алоҳида ўриндиқ, панорама томи, сенсорли эшик дасталари ва ойна кўтаргичлар билан таъминланди.
Ихчам седан синовлари 2014 йили бошланган эди. Ўша йилнинг сентябрида тармоққа прототипнинг суратлари жойлаштирилган эди. Модель 2017 йилдан конвейерга қўйилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12679 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20367 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10125 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 10959 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37790 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52139 Жамият
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:03 129 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1592 Спорт
Тошкентда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари қимматлашади
Кўпроқ янгиликлар