Болтиқбўйи давлатлари президентлари НАТОнинг минтақадаги фаолиятини кенгайтиришни ёқлаб чиқдилар. Бу позицияни Паланга курорт шаҳрида бўлиб ўтган йиллик анъанавий ишчи учрашувда Литва, Латвия ва Эстония раҳбарлари Даля Грибаускайте, Раймондс Вейонис ва Тоомас Хендриклар ёқлаб чиқишди.

“Биз биргаликда минтақада жойлаштирилган ҳарбий хизматчилар ва иттифочилар ҳарбий техникалари миқдорининг оширилишига ҳаракат қиламиз, деб келишиб олдик”, - деди Грибаускайте хоним.
Унинг сўзларига қараганда, бу борада аллақачон бир қатор ижобий натижаларга эришилган.
Таъкидланишича, АҚШ ҳарбий техникасининг биринчи партияси Литвада шу йилнинг ўзидаёқ жойлаштирилади.