Буюк Британияда 5G тармоғи текширила бошланди

Технология 20 Ноябрь 2015 1969

Буюк Британиянинг Gigaclear уяли алоқа оператори бир сонияда 5 гигабит ахборот узатиш қобилиятига эга 5-авлод ўта юқори тезликдаги мобиль тармоғини синовдан ўтказишни бошлади. Жисмоний шахслар ва бизнес-мижозларга таклиф этиладиган H5G ва B6G хизматлари маълумотларни мамлакат бўйича ўртача тезликдан 200 марта тезроқ юклашни таъминлайди.

Буюк Британиядаги биринчи 5G-тармоқ йил охиригача синов режимида ишлайди. Мижозлар ундан 2016 йилнинг бошидан фойдалана олишлари мумкин бўлади. Янги хизмат жисмоний шахсларга ойига 399 фунт стерлингга, юридик шахсларга эса 1500 фунт стерлингга айланади.

Компанияда таъкидланишича, 1,5 Гб ҳажмли видеони юклаш кенг полосали хизматларни тақдим қилувчи британ операторларида 8 дақиқагача вақтни олиши мумкин. 100 Мбит/с ли Gigaclear тармоғида шу видео 2 дақиқада, 5G тармоғида эса 4-6 сонияда юкланади.

Россияда юқори тезликдаги тармоқларни жорий қилиш ўтган йил охиридан бошланган эди. 5G-тармоқлар бир сонияда бир неча гигабитгача ахборотлар узатиш тезлигини, яъни 4G-тармоқдан юзлаб марта тезроқ тезликни таъминлайди. Бунинг эвазига фойдаланувчилар 3D-ўйинлар ўйнашлари, деярли чекловларсиз жуда катта ҳажмдаги файлларни узатишлари, оқимли HD-видеони буферизацияга тўхташларсиз кўришлари мумкин бўлади.

Россияда дастлабки 5G тармоқ билан қопланган ҳудудлар 2018 йилги Жаҳон чемпионатигача ишлай бошлаши мумкин бўлади. Тармоқларнинг синовдан ўтказилиши 2017 йилда бошланиши кутилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар