Екатеринбургдаги поездда бомба борлиги ҳақида ёлғон хабар берган қирғизистонлик аёл ҳибсга олинди

Жаҳон 20 Ноябрь 2015 1593

Россиянинг Екатеринбург шаҳри темир йўл суди поездда бомба борлиги ҳақида ёлғон хабар берган қирғизистонлик аёлни 17 декабрга қадар ҳибсда сақлаш ҳақида қарор қилди. Бу ҳақда суд матбуот хизматига таянган ҳолда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, 17 ноябрь куни Новосибирск-Адлер поездидан 400 йўловчи эвакуация қилинган. Бунга поездга бомба қўйилгани ҳақидаги ёлғон хабар сабаб бўлган. Текширувда ҳеч қандай портловчи ускуна топилмаган.

Тез орада бу хабарни қирғизистонлик аёл бергани аниқланиб, у қўлга олинди. Тергов натижасида аниқланишича, у йўловчи аёллардан бирига бўлган шахсий адовати туфайли бу ишни амалга оширган.

Кўпроқ янгиликлар