АҚШнинг Флорида штатида Airbus А320 самолёти Форт-Лодердейл халқаро аэропортига шошилинч қўнган.

92 йўловчи кетаётган бу самолёт йўловчиларидан бири бортда бомба борлиги ҳақида хабар берганидан сўнг, шундай қарорга келинган.

Самолёт ерга қўниши биланоқ уни махсус хизмат ходимлари ва қутқарувчилар кутиб олишган.

MiamiHerald хабарига кўра, самолёт парвозга чиқишидан 15 дақиқа ўтиб, ортга қайтган.