АҚШ Федерал қидирувлар бюроси директори Жеймс Коми олинган барча маълумотларга кўра, АҚШда Париждаги каби терактлар содир этилиши реал хавфи мавжуд эмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Комининг айтишича, Париждаги терактлар билан АҚШда уюштирилиши мумкин бўлган терактлар ўртасида ҳеч қандай алоқа борлиги аниқланмаган.

Аввалроқ Франция ва АҚШ президентлари телефон орқали суҳбатда Париждаги терактлар тергов қилинишини муҳокама қилишгани маълум қилинганди.

Яқинда АҚШга 5 нафар суриялик ўғирланган грек паспортлари билан киришга ҳаракат қилганда Гондурасда ушланганди.