Франция Малидаги меҳмонхонада асир олганларни озод қилишда ёрдам кўрсатади

Жаҳон 20 Ноябрь 2015 1348

Франция Radisson Blu меҳмонхонасида гаровга олинган шахсларни қутқаришда Мали ҳукуматини қўллаб-қувватлайди, деб ёзади Sky News Arabia.

Хабар қилинишича, француз ҳукумати хусусан, логистика ва разведка масаласида Малига ёрдам бериш ниятида.

Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиуснинг сўзларига кўра, Франция ҳукумати гаровдагиларни озод қилиш учун барча зарур чораларни кўришга тайёр бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь куни тонгда Мали пойтахи Бамако шаҳрида жойлашган Radisson Blu меҳмонхонасида отишма содир бўлганди. Жиноятчилар 170 нафар одамни гаровга олишган. Охирги маълумотларга кўра, воқеа натижасида 9 нафар одам ҳалок бўлган.

 

Кўпроқ янгиликлар