Франциядаги Airbus заводининг 200 нафар ходими теракт хавфи туфайли эвакуация қилинди.

Маҳаллий ОАВларда ёзилишича, завод ҳудудида бомбани эслатадиган шубҳали буюм (шиша идиш ва симлар) аниқланган.

Узоқ вақт давомида олиб борилган сапёрлар текширувидан кейин қўлбола бомба қолипи экани, лекин зарарсизлиги маълум бўлган.