2016 йилнинг февраль ойида Тошкентда ўтказиладиган футзал бўйича Осиё чемпионатининг барча иштирокчилари номи маълум бўлди.

Барча саралаш ўйинлари якунланди ва унинг натижасида финал босқичига йўл олган 13та терма жамоа аниқланди.

Улар: Ливан, Қатар, Ироқ, Иордания, Саудия Арабистони (Кувайт дисквалификация қилингани учун), Таиланд, Австралия, Малайзия, Вьетнам, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой ҳамда Хитой Тайпей футзал терма жамоларидир.

Ушбу 13 жамоадан ташқари Япония ҳамда Эрон терма жамоалари аввалги қитъа чемпионатида юқори ўринларни эгаллагани учун, шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа мезбони сифатида Тошкентдаги финал босқичига тўғридан-тўғри йўл олган.

Эслатиб ўтамиз, 2 декабрь куни, Тошкентда Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Мусобақанинг финал босқичи эса 10 — 21 февраль кунларига белгиланган.

Қуръа ташлашдан олдин жамоалар саватчаларга қуйидагича ажратилишади:

1-саватча: Ўзбекистон, Япония, Эрон, Таиланд.
2-саватча: Австралия, Ливан, Вьетнам, Ироқ.
3-саватча: Қирғизистон, Хитой Тайпейи, Малайзия, Хитой.
4-саватча: Тожикистон, Қатар, Иордания, Саудия Арабистони.