Goldman Sachs инвестицион банки мутахассисларининг фикрича, 2016 йили АҚШ доллари курси мустаҳкамланади. Россия рубли ва Мексика песоси ҳам мустаҳкамланиши мумкин, евронинг қиймати эса тушади.

2016 йил арафасида инвесторлар евро ва иенадаги маблағларини долларга ўтказишни ўйлаб кўриши лозим, деб хабар беради Bloomberg агентлиги Goldman Sachs Group тадқиқотига таянган ҳолда.

“Федерал захира тизими курси ва Европа марказий банкининг Япония банки билан сиёсати ўртасидаги тафовут 2016 йилнинг энг сермуҳокама мавзуларидан бири бўлиб қолади. Валюталар бундай тафовутларга жуда таъсирчан, ва долларнинг ўсишига қарамай, бизнинг фикримизча, у евро ва иенага нисбатан янада мустаҳкамланади”, - дейилади инвестбанк башоратларида.