Франция ҳукумати теракт ижрочиларидан энг камида 3 нафари ҳақида маълумотга эга эди, аммо уларнинг ҳаракатсизлиги ва эътиборсизлиги туфайли таҳдид амалга ошди, деб ёзади The Guardian нашри.

Махсус хизматлар ҳар куни ходимларнинг камлиги ва гумондорларнинг кўплиги билан боғлиқ муаммога дуч келади. Франция полицияси таркибида бор-йўғи 500-600 ишчи бор. Аммо махсус хизматларда 11 минг киши ишлайди.
Битта гумондорни кузатиш учун бу ишга 30-40 ходим жалб қилиниши лозим. Шу тариқа, агентлар айнан қайси жиноятчини текшириш муҳимроқлиги ҳақида бир қарорга келиши лозим бўлади.

Charlie Hebdo таҳририятига ҳужум ва Париждаги терактларни бартараф қила олмаган хавфсизлик хизматлари айни кунларда жиддий босим остида ишламоқда. Жамоатчилик борган сайин уларнинг ишидаги камчиликларни яққолроқ кўрмоқда. Шу боис Франция ҳукумати хавфсизлик чораларини кучайтириш борасида бир қатор чораларни таклиф қилди.

Шунингдек, Франция махсус хизматлари Европанинг бошқа давлатларида ишлаётган ҳамкасблари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатмаган, бу эса қўшни давлатлардан осонликча кириб келиши мумкин бўлган жиноятчилар ҳақида маълумот олишни қийинлаштиради.