Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек филологияси факультетидаги "Ҳилол" адабий тўгараги уч йўналишда адабий тўплам чоп этилиши маълум қилади. Мазкур тўпламдан асосан ёш ижодкорларнинг ижодий ишлари ўрин олиши кўзда тутилган.

1. Шеърият.
2. Наср.
3. Адабиётшунослик.
Мазкур тўплам таҳрир ҳайъати:
1. Баҳодир Карим, филология фанлари доктори, профессор
2. Узоқ Жўрақулов, филология фанлари номзоди
3. Олим Тўлабоев, филология фанлари номзоди
4. Олим Усмонов, филология фанлари номзоди
5. Муҳайё Йўлдошева, филология фанлари номзоди
6. Адиба Давлатова, филология фанлари номзоди

Ҳар бир хоҳловчи ўз ижодий ишини қуйидаги электрон манзилга 2016 йилнинг 20 январига қадар юбориши мумкин: hilol-2015@mail.ru
Диққат!
Юборилаётган матнлар турли грамматик, орфографик ва пунтуацион хатолардан холи бўлиши керак.
Юборилган ҳар бир мактубга махсус жавоб берилади, агар иш қабул қилинмаса, сабаблари кўрсатилади, таҳрир қилиниши лозим бўлган ишлар эса эгаларига таҳрир учун қайтарилади.
Ҳар бир муаллиф ўз ижодий ишига сифатли олинган сурат (JPG), қисқа таржимаи ҳолни илова қилиши лозим.