"Ювентус" клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон кимни энг яхши дарвозабон деб билишини айтиб ўтди.

"Давримизнинг энг яхши дарвозабон Касильяс ҳисобланади. У ҳамиша қўл билан жуда яхши ўйнарди.

Одамлар Лев Яшин, Рикардо Замора, Дино Дзофф, Зепп Майер ва Гордон Бэнксни ўз даврининг энг яхши дарвозабонлари деб эътироф этишади.

Мен Шмейхель, Зенга, Пальюка ва Субисаретани олдинги даврнинг энг яхши дарвозабонлсри сифатида санаган бўлардим.

Сўнгги ўн йилликнинг энг яхши дарвозабонлари Чех ва Касильяс, кейинги уч йилда Еэса – Нойер", – дейди Буффон.