Россиянинг Каспий флоти кемалари Суриядаги террорчилар позицияларига қарата қанотли ракеталар учирди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“20 ноябрда Каспий флоти кемалари Раққа. Идлиб ва Ҳалаб вилоятларидаги 7 та нишонга 18 та қанотли ракета учирди. Барча нишонлар йўқ қилинди”, деб айтди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу президент Владимир Путинга.

Путин ҳарбийларнинг ҳисоботларини эшита туриб, Суриядаги бомбардимонлар яхши кетаётгани, бироқ булар “Россияни турли терактлардан ҳимоя қилиш” учун камлигини айтиб ўтди.