Коста-Рикада футбол учрашуви пайтида ҳакам шарҳловчини стадиондан чиқариб юборди

Спорт 20 Ноябрь 2015 5240

Футбол бўйича Коста-Рика чемпионатининг энг қуйи дивизионларидан биридаги учрашувда кулгули ҳолат юз берди, деб хабар бермоқда ESPN телеканали. “Кото Брус” ва “Баррио Мексико” жамоалари ўртасидаги учрашувда ўйин ҳаками телевизион шарҳловчи Энри де Хесус Диасни майдондан чиқариб юборди.

Манба маълумотларига кўра, ҳакам ёрдамчиси шарҳловчи учрашув бош ҳаками Жимми Торрес учрашувни ёмон ўтказаётганини айтганини эшитиб қолган. Шундан кейин ёрдамчи бош ҳакамга бу ҳақда хабар берган. Торрес ўйинни тўхтатиб, шарҳловчини майдондан четлатишга қарор қилган.

“Уйдирма. Ахир мен фақатгина шарҳловчиман. Телбалар уйи”, деб айтди шарҳловчи учрашувдан сўнг.

Кўпроқ янгиликлар