Эндиликда LGSmartTV’нинг барча телевизорларида GooglePlayMovies& TV иловаси мавжуд.

2015 йилнинг 18 ноябрь кунида 100дан ортиқ мамлакатлардаги LG Smart-телевизорлари эгалари GooglePlayMovies& TV орқали минглаб фильм ва телекўрсатувларни томоша қилишлари мумкин. Smart-телевизорлар учун webOS етакчи платформасига (аввалги NetCast 4.0 ва 4.5 платформалари билан биргаликда) эга бўлган Google иловаси барҳаёт классика, янги премьералар, HD ва SD форматидаги мустақил кино ва завқ бағишловчи картиналарни томоша қилиш имконини яратади.
GooglePlayMovies & TV ёрдамида LG телевизорлари фойдаланувчилари Голливуд студиялари томонидан таклиф этиладиган кенг ассортиментга эга бўлган фильмларни ижарага олиш ёки бутунлай харид қилишлари мумкин. Google’даги ягона аккаунт сақлаш технологиялари танланган фильмни юкламай туриб, дарҳол Smart-телевизорда томоша қилишни бошлашлари, фильмни тўхтаган жойидан Android-смартфон, планшет ёки компьютер орқали кўришни давом эттиришлари мумкин.
“Smart-телевизорлар бозори илғор кўрсаткичлар билан ўсиб боряпти, бу эса янада янги ва сифатли моҳиятни кўзда тутади” – дея қайд этди LG Electronics Home Entertainment компанияси катта вице-президенти ҳамда ТВ ва мониторлар бошқармаси раҳбари Ин-кью Ли.
"Бизнинг асосий мақсадимиз мазкур талабни қондириш ҳисобланади, бу webOS платформаси асосидаги бизнинг телевизорларимиздан фойдаланишда максимал даражадаги ёрқин таассуротларни кафолатлаш истаги билангина таққосланиши мумкин. Биз харидорларимизга берган ваъдамизни амалга ошириш учун келажакда Google билан олиб бораётган ҳамкорлигимизни янада ривожлантирамиз”, дейди у.

Ҳозирда 104 мамлакат, хусусан Россияда ҳам LG Smart телевизорларида Google Play Movies’дан фойдаланиш мумкин.