Лондон полицияси шаҳар марказида номаълум кишилар қолдириб кетган автомобилни портлатди

Жаҳон 20 Ноябрь 2015 2478

Лондон марказида қолдириб кетилган автомобиль билан боғлиқ ҳодиса террористик таҳдид эмас, балки полиция томонидан бошқарилган портлашдир. Бу ҳақда 19 ноябрь куни Британия пойтахти полицияси тарқатган баёнотда сўз боради.

Воқеа Бейкер-стритда, шу номдаги метро станцияси яқинида содир бўлди. Йўл ўртасида чироқлари ёниб-ўчаётган ҳолда қолдириб кетилган автомобиль полицияни шубҳалантирди.
Ҳудуд зудлик билан ўраб олиниб, метро станцияси эвакуация қилинди. Салонга етиб олиш учун полиция назорат портлашини амалга ошириб кўрди, бироқ кейинги текширувлар полиция шубҳасининг асоссиз эканини тасдиқлади.

Шундан сўнг метро станцияси фаолияти қайта йўлга қўйилиб, яқин-атрофдаги йўллар очилди.
Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни Британия Ички ишлар вазири Тереза Мэй мамлакатда террористик актлар содир этилиши эҳтимоли юқори эканини маълум қилган эди. Шу муносабатда Британияда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Кун янгиликлари
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11438 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46926 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8280 Ўзбекистон
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 176 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 980 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1211 Lifestyle
Ўзбекистонда доллар курси 4200 сўмга яқинлашди
Эгаси бўлмаган хонадонни 11,5 минг долларга сотиб юборган шахс ва унинг ҳамтовоқлари ушланди
16:25 1228 Жамият
Кўпроқ янгиликлар