Малида гаровга олинган меҳмонхонада 138 киши қолмоқда

Жаҳон 20 Ноябрь 2015 1854

Carlson Rezidor номли меҳмонхоналар тармоғининг Малидаги вакилининг маълумотига кўра, бугун жангарилар томонидан гаровга олинган меҳмонхонада 125 нафар меҳмон ва 13 нафар хизматчи асирликда қолмоқда.

"Олинган охирги маълумотларга кўра, айни вақтда жами 138 киши асирликда бўлиб турибди. Улардан 125 нафари мижозлар, 13 нафари меҳмонхона хизматчилари", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Мали пойтахти Бамако шаҳридаги Radisson Hotel Bamako меҳмонхонасига ўнлаб жангарилар бостириб кирди ва 170 кишини асирга олди. Босқиндан олдин юз берган портлаш ва отишма вақтида 3 киши ҳалок бўлган. Улардан бири франциялик, 2 нафари эса малилик.

Меҳмонхона атрофи 200 нафарга яқин ҳарбий томонидан ўраб олинган.

Хабар қилинишича, бу меҳмонхона Air France авиакомпанияси ходимлари ҳамда мижозлари томонидан доимий равишда фойдаланиладиган меҳмонхона ҳисобланади.

Бироз олдинроқ, меҳмонхонада 80 нафар асир чиқариб олингани ҳақида хабар берилганди.

Асирликда қолаётганлар орасида туркларнинг Turkish Airlines авиакомпанияси ходимлари, 20 нафарга яқин ҳиндистонлик, ўнлаб хитойликлар ҳамда Франция фуқаролари борлиги айтилган.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар