Малининг Radisson Blu меҳмонхонасига бўлган ҳужумни “Ал Қоида” террорчилик ташкилотига алоқаси бор “Ал Мурабитун” гуруҳи ўз зиммасига олди, деб хабар бермоқда Reuters.

Жангарилар ушбу билдиришномани ўз твиттерларида эълон қилишган.
Айни дамда бўлиб ўтган воқеага уларнинг алоқаси бор-йўқлиги текширилмоқда.
Аввалроқ АҚШ ушбу меҳмонхонадан олти нафар ўз фуқаросини озод этгани тўғрисида ахборот берилган эди.