Мали пойтахти Бамако шаҳрида жойлашган Radisson Blu меҳмонхонасида гаровга олинган 170 кишидан бир неча сафари озодликка чиққан.

Рейтер нашри хабарига кўра, жангарилар асирлар орасида диний оятларни айтиб берганларни қўйиб юборилган.

Бундан олдинроқ, 20 ноябрь куни тонгида Мали пойтахтидаги энг гавжум меҳмонхона олдида портлаш ва отишма содир этилиб, меҳмонхонадаги 170 киши (шундан 140 нафари истиқоматчилар, 30 нафари ходимлар) асир қилингани ҳақида хабар берилганди.

Маълумотларга кўра, портлаш ва отишма вақтида 9 киши ҳалок бўлган.