Мали пойтахти Бамако шаҳридаги Radisson Blu меҳмонхонасини гаровга олган жангарилар қўлидан озод қилинганларнинг бири маълум қилишича, у жангарилар ўзаро инглиз тилида гаплашишганини эшитган.

У Рейтер агентлиги журналистига ўзининг Мали полицияси томонидан қутқариб олингани ҳақида айтган.

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Мали пойтахти Бамако шаҳридаги Radisson Hotel Bamako меҳмонхонасига ўнлаб жангарилар бостириб кирди ва 170 кишини асирга олди. Босқиндан олдин юз берган портлаш ва отишма вақтида 9 киши ҳалок бўлган.

Қутқарув амалиётларига Франция жандермериясининг 40 нафар жангчиси жалб қилинган. Шунингдек, меҳмонхонани жангарилардан озод қилиш амалиётида америкалик ҳарбийлар ҳамда БМТнинг тинчликпарвар кучлар корпуси ходимлари иштирок этмоқда.