БМТнинг тинчликпарвар корпуси маълумотиган кўра, Мали пойтахти Бамако шаҳрида жангарилар томонидан эгаллаб олинган Radisson Blu меҳмонхонасида 27 кишининг жасади аниқланган.

Манбанинг айтишича, бу дастлабки маълумот ва у ўзгариши мумкин.

Айни вақтда меҳмонхонада гаровга олинганлар қолмаган ва бинони жангарилардан тозалаш ишлари давом этмоқда.

Бундан олдинроқ меҳмонхонада 15 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Мали пойтахти Бамако шаҳридаги Radisson Hotel Bamako меҳмонхонасига жангарилар бостириб кирди ва 170 кишини асирга олди. Босқиндан олдин юз берган портлаш ва отишма вақтида 9 киши ҳалок бўлган.

Тез орада меҳмонхона атрофи ўраб олиниши бошланган ва бирин-кетин асирларни озод қилиш ишлари бошланган.

Қутқарув амалиётларига Франция жандермериясининг 40 нафар жангчиси жалб қилинган. Шунингдек, меҳмонхонани жангарилардан озод қилиш амалиётида америкалик ҳарбийлар ҳамда БМТнинг тинчликпарвар кучлар корпуси ходимлари иштирок этган.

Бу ҳужум учун жавобгарликни "Ал-Қоида"нинг Африкадаги бўлимларидан бири "Ал-Мурабитун" гуруҳи ўз зиммасига олган.