Манба: Париж теракти ташкилотчиларидан бири Голландиядан қидирилмоқда

Жаҳон 20 Ноябрь 2015 2281

Голландияда ҳам Париж терактларининг асосий ташкилотчиларидан бири бўлгани гумон қилинаётган Салоҳ Аблисломни қидириш ишлари бошланди. Бу ҳақда қидирув ишларидаги манбасига асосланган ҳолда CNN хабар тарқатган.

Бироз олдинроқ, Франция бош вазири Мануэль Вальс ушбу шахснинг қайси давлатда экани ҳақида маълумотга эга эмаслигини билдирганди.

Шу вақтгача Салоҳ Абдисломни Франция ва Бельгияда қидиришаётганди.

Франция полицияси хориж мамлакатларига ушбу террорчи ҳақидаги маълумотларни ва суратларни жўнатган. Унга тегишли бўлгани тахмин қилинган автомобил белгилари ҳам тарқатилган.

18 ноябрь куни Парижнинг Сен-Дени туманида ўтказилган махсус амалиёт давомида теракт ташкилотчиларидан бири Абдулҳамид Абауд ўлдирилди ва янги терактларга тайёрланган гуруҳ қўлга олинди.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь оқшомида Париж шаҳрида давомли терактлар содир этилди ва бу терактлар оқибатида 129 киши ҳалок бўлиб, 352 киши жароҳатланди. Шифохонадагиларнинг 99 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33942 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72105 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10423 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 135971 Жамият
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 236 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2375 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 990 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 6025 Спорт
Эрдўған Германия ташқи ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 2614 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар