Nike компанияси 12 млрд долларлик ўз акцияларини қайтариб сотиб олади

Иқтисодиёт 20 Ноябрь 2015 1679

Дунёдаги спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи энг йирик Nike компанияси директорлар кенгаши 12 млрд долларлик ўз акцияларини қайтариб сотиб олиш ҳамда А ва В синфидаги акцияларни бўлиш бўйича янги дастурни маъқуллаганини эълон қилди.

Айни пайтда компанияда 8 млрд долларлик акцияларни қайтариб сотиб олиш бўйича дастур амал қилмоқда. Янги 4 йиллик дастур жорий дастурдан кейин бошланади. Жорий дастур 2016 йилнинг май ойи охирида якунланади.

Nike акцияларининг бўлиниши 23 декабрдаги акциялар кўринишида дивидендларни тўлаш орқали амалга оширилади.

1964 йилда Фил Найт ва Билл Бауэрман томонидан яратилган компания ҳозирда ўзининг бош рақобатчиси Adidas’ни ортда қолдирмоқда ҳамда кичикроқ рақобатчиларидан анча олдинда бормоқда.

Октябрда компания яқин беш йилда ўтган даврга нисбатан тезроқ ўсишни кутаётганини айтган. Nike 2020 молиявий йилда ўзининг тушумини электрон тижорат, аёллар учун маҳсулотлар ва Jordan бренди буюмларини сотиш ҳисобига 63 фоизга, яъни 50 млрд долларгача кўпайтиришни режалаштирмоқда.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар